Янги йил муносабати билан Тошкент метроси текин бўлади

Жамият

image

Тошкентда яқинлашиб келаётган Янги йил байрами муносабати билан метро хизмати барча йўловчилар учун текин бўлади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК хабар берди. 

Билдирилишича, ушбу байрам муносабати билан метро йўловчиларига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, 2023 йил 31 декабрь санасида Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида барча йўловчиларга бепул хизмат кўрсатилади.

Маълумот учун, Тошкент метрополитени тонгги соат 5:00 дан тунги соат 00:00га қадар узлуксиз хизмат кўрсатади. 

Эслатиб ўтамиз, 25 декабрда Тошкент метросининг “Туркистон” ва “Юнусобод” бекатлари  қайта хизмат кўрсатишни бошлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент метро текин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made