Янги Тошкентда Санкт-Петербург квартали қурилади
Жамият
−
09 Декабрь
11931Тошкент шаҳрида қурилаётган Янги Тошкент туманида Санкт-Петербург квартали барпо этилади. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги тижорат ваколатхонаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкентнинг қурилаётган Янги Тошкент туманида Санкт-Петербург кварталини қуриш бўйича меморандум имзоланган. Режага кўра, кварталнинг архитектура лойиҳасини санкт-петербурглик мутахассислар ишлаб чиқади.
Туманнинг биринчи яшаш ва инфратузилма объектларини қуриш ишлари жорий йилнинг апрель ойида бошланган бўлиб, асосий объектларни қуришни 2045 йилда якунлаш режалаштирилган. Янги Тошкент туманининг майдони 20 минг гектарга тенг бўлиб, бу Ўзбекистоннинг замонавий йирик шаҳарсозлик лойиҳасининг асосий қисмини ташкил этади.
Келажакда барча давлат идоралари Янги Тошкентга кўчирилиши кутиляпти. Лойиҳанинг муаллифлари бунинг орқасидан эски Тошкентдаги транспорт тирбандликлари сезиларли даражада камайишига ёрдам беради, деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26-27 май кунлари бўлиб ўтган Россия ва Ўзбекистон давлат расмийлари учрашувида Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент кўчаларидан бирига Россия Федерациясининг маданий пойтахти бўлмиш Санкт-Петербург шарафига ном бериш қарори ҳақида гапирганди.
Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов ҳам бу фикрга ижобий муносабат билдириб, қарор Санкт-Петербург учун катта шараф ва дўстона муносабатлар рамзи ҳисобланишини айтганди.
LiveБарчаси