Янги таҳрирдаги “Судлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Жамият

image

Олий суд “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқди ва уни муҳокама учун жойлаштирди.

Қонун лойиҳаси судларнинг тузилмаси, туман (шаҳар), туманлараро, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар, Олий суд, суд ҳайъатлари, Олий суд Раёсати ва Пленуми ваколатлари доирасини назарда тутади.

Ҳужжатда судьялик лавозимига номзод ва судьяга қўйиладиган талаблар, шунингдек судьяларни, судларнинг раислари ва раис ўринбосарларини тайинлаш (сайлаш) тартиби батафсил кўриб чиқилган.

Суд тизимида ташкилий-таркибий ўзгартиришлар сифатида лойиҳа билан қуйидагиларни ташкил этиш назарда тутилмоқда:

•    вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судларини ташкил этиш;
•    маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судларини ташкил этиш, шу муносабат билан туман (шаҳар) маъмурий судларини тугатиш, бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолиниши.

Шу билан бирга, лойиҳада судьялик ваколатларини тўхтатиб туриш ва тугатиш асослари ва тартиби, судьяларнинг моддий таъминоти ва уларни ижтимоий ҳимоялаш чоралари кўриб чиқилади.

Қонун лойиҳаси кўп сонли норматив-қонун ҳужжатларини унификациялайди, у ўз ичига 4 та бўлим, 17 та боб ва 111 та моддани олган.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

суд

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг