Янги спорт федерацияси ташкил этилди
Спорт
−
21 Январь
1687Бугун, 21 январдан Ўзбекистон “Jump Rope” федерацияси фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, 21 январь куни Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейида бўлиб ўтган анжуманда Тошкент шаҳар ҳокимиятининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалари бўйича ўринбосари Дурдона Шукуруллоевна Раҳимова Ўзбекистон “Jump Rope”, яъни арқондан сакраш мусобақаларини ташкил этувчи спорт федерацияси раиси этиб сайланди.
Шунингдек, федерация биринчи вице-президенти этиб Ҳасан Хайруллаевич Хайруллаев номзоди маъқулланди.
Маълумот ўрнида, “Jump Rope” арқондан сакраш мусобақаларини ўзида жамловчи спорт тури ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистонда янги футзал федерацияси фаолият бошлаган эди.
LiveБарчаси