Янги коронавирус яна бир қитъага кириб борди
Олам
−
25 Январь 2020
11179Австралияда 2019-nCoV коронавируси билан касалланган илк бемор рўйхатга олинди. Бемор мамлакатнинг Виктория штатида аниқланган. Бу ҳақда ABC телерадиокомпанияси хабар берди.
Маълумотларга кўра, бемор Хитой фуқароси. У яқинда Уханда бўлиб, Австралияга келган. У барқарор ҳолатда Мельбурнда шифохонага ётқизилган.
Янги Жанубий Уэльс штати Соғлиқ сақлаш вазирлиги беш киши ушбу вирус билан касалланган бўлиши мумкинлиги бўйича текширилаётганини маълум қилди. Аммо ҳозирча уларда вирус аниқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг декабрида Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Ухань шаҳрида пайдо бўлган вирус бугунгача Жанубий Корея, Япония, Таиланд, Сингапур, АҚШ, Вьетнамда аниқланди. Хитойда вирус билан касалланганлар 1287 нафарга, ҳалок бўлганлар 41 нафарга етди.
Хитой вирус билан касалланганлар учун алоҳида шифохона қуришга киришди. Хитойнинг Хубэй вилоятидаги қатор шаҳарлар вирус сабаб ёпиб қўйилди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вируснинг мамлакатга кириб келмаслиги учун кўрилаётган чораларга бағишланган анжуман ўтказди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь