Аэропортларда коронавирус масофадан текширилмоқда – Ўзбекистон Бош санитар врачи

Интервью

Хитойда тарқалган ва бугунгача 20 яқин кишининг ўлимига сабаб бўлган коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келиш хавфи қай даражада? Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алиматов QALAMPIR.UZ билан суҳбатда мамлакат аэропортларида назорат кучайтирилганини маълум қилди. 

“2019 йил декабрь ойида Хитой Халқ Республикасининг Ухан шаҳрида келиб чиққан коронавирус касаллиги оқибатида бугунги кунда 622 нафар фуқаро касал бўлганлиги, шундан 17 нафари оғир кечиб вафот этганлиги ҳақида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан хабар олдик. Касалликни бошқа давлатга тарқалиш хавфини ўрганган ҳолда унинг олдини олиш бўйича барча давлатлар қатори Ўзбекистонда ҳам профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

Хитой Халқ Республикаси билан бевосита самолётлар орқали келадиган йўловчиларда касаллик белгилари бор-йўқлигини текшириш учун Ўзбекистон аэропортида санитария-карантин пункти ташкил этилган бўлиб, мутахассислар фаолият юритмоқда. Самолётдан аэропортга кирган йўловчиларнинг ҳарорати масофавий ўлчаб, орасида юқумли касалликлар чалинган беморларни аниқлаб олинади. Агар ҳарорат юқори бўлса, ёки юришида ва бошқа ҳолатларда юқумли касаллик гумон қилинган фуқаролар аниқланса, уларга махсус ажратилган изолятор-бокслар мавжуд. Касалликка гумон қилинган шахсни махсус жойга олиб кириб ташхис ишлари амалга оширилади. Намуналар олиниб, биринчи навбатда коронавирусга ва бошқа касалликларга текширилади”, дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Баҳром Алиматов

Баҳолаганлар

256

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг