Уч ҳафтадан кейин доллар курси кўтарилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 7 январдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:

1 АҚШ доллари 9507 сўм 89 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 33 тийинга қимматлади.

Евро курси ўтган ҳафтага нисбатан арзонлаган. 1 евро курси 10608 сўм 90 тийинга баҳоланиб, 15 сўм 80 тийинга арзонлаган.

Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан қимматлаган. Хусусан, 1 рубль 153 сўм 43 тийинга тенглашиб, 26 тийинга қимматлаган. 

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк валюталар курси

Баҳолаганлар

194

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг