Янгиҳаёт тумани судьяси пора билан қўлга тушгани ростми?
3-саҳифа
−
01 Май
7555Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани судьяси пора олаётганда қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Судьялар олий кенгаши бунга ўз муносабатини билдирди.
Маълум қилинишича, 1 май куни фуқаро У.Р. (вақтинча ҳеч қаерда ишламайди) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг иш юритувида бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишлар бўйича жарималарни шу судда ишлайдиган танишлари орқали камайтириб бериш эвазига 1000 доллар олаётган пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинган.
"Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича тегишли процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда. Ижтимоий тармоқлардаги гўёки мазкур суд судьяси пора билан қўлга тушгани мазмунидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди", дейилади хабарда.
LiveБарчаси