“Яндекс” видеолар яратиш хизматини йўлга қўяди
Технология
−
28 Август 2023
3700Айни пайтгача фақат расм ва матнлар устида ишлаш функциясига эга бўлган Яндекс иловаси энди имкониятларини видеолар яратиш хусусияти билан кенгайтирмоқчи. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди.
Бунда видео яратиш учун нейрон тармоққа матнли сўров юбориш керак. Ушбу сўровга жавобан тармоқ биринчи кадр учун тўртта вариантни таклиф қилади. Фойдаланувчи эса улардан бирини танлаши керак. Шундан сўнг, у ушбу суратнинг ўзгартирилган версиялари тўпламини “чизади”, сўнг унга танланган эффектни қўшади.
Нейрон тармоқ алоҳида тасвирларни ҳосил қилади, кейин улар сониясига 24 кадр тезликда видеога бирлаштирилади. Якунда эса давомийлиги тўрт сонияни ташкил этувчи видео тайёр бўлади. Видеони дўстларга жўнатиш, мусиқий видео ёки анимацияли аватар сифатида ишлатиш учун MP4 форматида сақлаш мумкин.
“Функция ҳали синовдан ўтказилмоқда, шунинг учун нашр вақтида ундан фақат энг фаол фойдаланувчилар баҳраманд бўлиши мумкин”, деб ёзилган иловада.
Эслатиб ўтамиз, “Huggingface” платформаси расм юклаганда 30 сонияда суратга асосланиб, ҳикоя ёзиб берувчи нейрон тармоғини ишга туширди.
LiveБарчаси