Яна техник носозлик. Метрода поезд тўхтаб қолди
Жамият
−
13 Ноябрь 2023
4757Ижтимоий тармоқларда Тошкент метросида поезд тўхтаб қолгани ҳақида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан "Тошкент метрополитени" матбуот хизмати муносабат билдирди.
Бугун, 13 ноябрь куни соат тахминан 09:15 лар атрофида Ўзбекистон йўналишининг Алишер Навоий бекатидан ҳаракатланишни бошлаган 40-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик ҳолати кузатилган ва бунинг оқибатида ушбу ҳаракат таркиби туннелнинг кириш қисмида 15 дақиқа вақт давомида тўхтатилган.
“Йўловчиларга ноқулайлик ҳосил қилмаслик ва йўналишда белгиланган ҳаракат жадвали бузилмаслигини олдини олиш мақсадида, ортидаги 39-сонли ҳаракат таркиби орқали тиркамага олиниб, ҳаракат таркиби текширув йўлагига олиб борилган”, дейилади хабарда.
Ҳозирги вақтда йўналишдаги барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 сентябрь куни Юнусобод линиясида ҳаракатланувчи поездлардан бири Абдулла Қодирий бекатига келганда тўхтаб қолганди.
LiveБарчаси