Яна сохта Миллий гвардия ходими ушланди

3-саҳифа

image

Кеча, 17 март куни Тошкентнинг "Эски Жува" бозорида Миллий гвардиянинг дала кийимида юрган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур шахс аслида Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида яшовчи 27 ёшли фуқаро М.А. бўлиб, у Тошкент шаҳар 1-сонли руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда туриши аниқланган.

Ушбу фуқаро Шайхонтоҳур тумани ИИБ масъул ходимларига топширилган. Унинг сохта гувоҳномаси ва ҳарбий кийим-кечаклари олиб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 март куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган 8-сонли мактабга  киришга уринган Миллий гвардия “ходими” ҳам сохта бўлиб чиққан эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Миллий гвардия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг