Яна иккита туман ҳокими янги лавозимларга тайинланди

Жамият

−

image

Нишон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Ботир Тоғаев ва Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Шуҳрат Аҳмедов Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигида янги лавозимларга тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, Ботир Нормаҳмадович Тоғаев Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Тайинловга қадар Ботир Тўгаев Қашқадарё вилояти Нишон тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ Шуҳрат Курвондурдиевич Аҳмедов Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Шуҳрат Аҳмедов Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саидқаҳҳор Муҳаммадкарим ўғли Холхўжаев Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди. У 2022 йилнинг августидан жорий йилнинг октябрига қадар Чилонзор туманига ҳокимлик қилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг