Пискент тумани ҳокими ўз хоҳиши билан ишдан кетди
Жамият
−
15 Сентябрь 2020
11342Аввалроқ, Пискент тумани тўртлиги – туман ҳокими, прокурори, солиқ инспекцияси бошлиғи, ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимидан озод этилиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Айни вақтда ўтаётган Халқ депутатлари Пискент тумани кенгашининг навбатдаги сессиясида Пискент тумани ҳокими Шуҳрат Аҳмедов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.
Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов Кенгаш йиғилишида нутқ сўзлаб, Пискент туманида Макро иқтисодий кўрсаткичлар, иқтисод ва тадбиркорлик, инвестиция, хизмат кўрсатиш, қурилиш – пудрат, ижро интизоми бўйича кўплаб муаммолар йиғилиб қолганини таъкидлаган.
Вилоят ҳокимига кўра, Пискент тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шуҳрат Аҳмедов ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилган.
Маълумот учун, Шуҳрат Аҳмедов 2018 йилдан буён ушбу лавозимда фаолият юритиб келаётган эди.
LiveБарчаси