Пискент тумани тўртлиги ишдан кетиши кутилмоқда
Жамият
−
15 Сентябрь 2020
7371Айни пайтда Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда туман ҳокими Шуҳрат Ахмедов, прокурори, солиқ инспекцияси бошлиғи, Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимидан озод этилади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Сессия кун тартибига ташкилий масала киритилган. Айни вақтда кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Рустам Холматов маъруза қилмоқда.
Вилоят ҳокими ўз сўзида кейинги вақтларда Пискент туманини ижтимоий иқтисодий ривожлантиришда йўл қўйилган хато ва камчиликлар, шунинг баробарида, амалга оширилган бир қатор лойиҳалар бўйича фикр билдирди.
LiveБарчаси