Пискентга янги “тўртлик” тайинланди

Жамият

image

Аввалроқ, Пискент тумани тўртлиги – туман ҳокими, прокурори, солиқ инспекцияси бошлиғи, ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимидан озод этилиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 15 сентябрь куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Пискент тумани кенгашининг навбатдаги сессиясида туманнинг янги “тўртлиги” тайинланди. Унга кўра: 

Раҳимжон Мирқодирович  Рихсиев - Пискент тумани ҳокими вазифасини бажарувчи (1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган);

Алишер Ашуралиевич Жўраев - туман прокурори (1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган);

Шуҳрат Акмалович Милиев - туман ИИБ бошлиғи (1978 йилда Тошкент шаҳрида туғилган);

Жасур Равшанович Сайфиев - ДСИ бошлиғи лавозимига тайинланди (1984 йилда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида туғилган). 


Мақола муаллифи

Теглар

Пискент тумани

Баҳолаганлар

290

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг