Яна бир топ футболчи Саудия клуби аъзосига айланди
Спорт
−
19 Июнь 2023 5045 1 дақиқа
Франциялик таниқли футболчи Нголо Канте фаолиятини Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клубида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда футбол инсайдери Никола Скира ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, Канте аллақачон “Ал-Иттиҳод” билан 4 йиллик шартнома борасида келишувга эришган. Канте янги жамоасида 4 йил давомида 100 миллион евро ишлаб олади. Томонлар ўртасидаги дастлабки музокаралар 6 июнь куни бошланган.
Канте жорий мавсум “Челси” сафида 9 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Нголо жароҳат туфайли мавсумнинг кўп қисмини ўтказиб юборди.
Эслатиб ўтамиз, “Ал-Иттиҳод” клуби 2022 йилги “Олтин тўп” соҳиби Карим Бензема билан ҳам шартнома имзолади. Жидда клуби 2022/23 йилги мавсумда Саудия Арабистони чемпионига айланди. Жамоани португалиялик таниқли мураббий Нуно Эшпириту Санту бошқаради.
Live
Барчаси