Яна бир террорчилик ташкилотининг раҳбари йўқ қилинди

Олам

image

Малида “Исломий Мағриб давлатларида Ал-Қоида” террорчилик ташкилотининг Шимолий Африка қаноти етакчиси йўқ қилинди. Бу ҳақда Франция Мудофаа вазирлиги раҳбари Флоранс Парли Twitter’даги ўз саҳифасида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, 3 июнь Франция қуролли кучлари шериклар кўмаги билан Мали шимолида операция ўтказди. Ҳарбий операция давомида “Исломий Мағриб давлатларида Ал Қоида” амири Абдулмалек Друкдель ва унинг кўплаб шериклари йўқ қилинган.

Мудофаа вазирининг аниқлик киритишича, Друкдель "Ал-Қоида" ташкилий қўмитаси аъзоси ва Африканинг шимолидаги жангари бўлинмаларга қўмондон бўлган.

Маълумот ўрнида, 2014 йил август ойида Франция Мали, Буркина-Фасо, Мавритания, Нигер ва Чадда террорчилик гуруҳларига қарши кураш учун “Бархан” ҳарбий операциясини бошлади. Бу Франция ҳарбийлари Малида 2013-2014 йилларда амалга оширган “Сервал” операциясининг давоми эди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълумотларига кўра, операцияга жами 4,5 минг киши жалб қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Мали

Баҳолаганлар

383

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг