Яна бир теннисчи Ўзбекистон фуқаролигини олди

Спорт

image

Аёллар Теннис Ассоциацияси (WTA) рейтингида 109-ўринни эгаллаб турган профессионал теннисчи Камилла Раҳимова Ўзбекистон фуқаролигини олди. Энди Раҳимова халқаро миқёсдаги мусобақаларда Ўзбекистон байроғи остида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати хабар берди.


“Камилла Раҳимованинг Ўзбекистон терма жамоасига қўшилиши тарихий воқеа. У ўзини кучли ва рақобатбардош теннисчи сифатида кўрсатган, дунёнинг энг яхши ўйинчилари билан тенгма-тенг ўйнай олади. Биз Камиллани терма жамоа таркибида кўрганимиздан мамнунмиз ва олдинда  ёрқин ғалабалар, катта йўл ва янги рекордлар борлигига ишонамиз”,  деди Ўзбекистон Теннис Федерацияси бош котиби Сардор Комилов.

24 ёшли Камилла Раҳимова 2001 йил 28 август куни Екатеринбургда туғилган. Камиланинг оиласи Ўзбекистон билан боғлиқ – унинг онаси Руфина Раҳимова ёшлигида ўз ёш тоифасида энг кучли теннисчилар қаторига кирган ва Ўзбекистон ССР шарафини ҳимоя қилган. Камилланинг катта акаси Тимур Раҳимов эса Тошкентда туғилган. Шу оилавий илдизлар Раҳимованинг Ўзбекистон номидан мусобақаларда  иштирок этиш қарорининг асосий сабаби бўлиши мумкин.

Фаолиятидаги асосий натижалар:

  • Яккаликдаги энг юқори рейтинги: №60 (2024 йил 30 декабрь);
  • Жуфтликдаги энг юқори рейтинги: №51 (2025 йил 25 август);
  • WТА жуфтликда 3 та титул;
  • АТА 125 яккаликда ғолиблик, шунингдек, жуфтликдаги ғалабалар.

“Катта Дубулға” турнирларидаги энг яхши натижалари (яккалик):

  •  US Open: 3-босқич (2021);
  •  Роланд Гаррос: 3-босқич (2023);
  •  Уимблдон: 3-босқич (2025), жумладан, дунёнинг 5-рақами Жасмин Паолини устидан ғалаба.

“Катта Дубулға” жуфтликдаги натижалари:

  •  Australian Open: чорак финал (2025);
  •  Роланд Гаррос: 3-босқич (2025);
  •  Уимблдон: 2-босқич (2024, 2025).
     

2025 йил 28 ноябрь кунги янгиланган WTA рейтингига кўра, Раҳимова яккаликда 109-ўринда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ икки иқтидорли теннисчи Лайма Владсон ва Александра Бармичевалар ҳам Ўзбекистон фуқаролигини олган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

теннис Ўзбекистон Камилла Раҳимова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made