Яна бир соҳа тадбиркорларига субсидия ажратилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини рағбатлантиришчора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Фармон билан Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.

Фармонга кўра, 2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январгача:

•    Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширган корхоналарга лойиҳалар доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг 10 фоизи, бироқ 500 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда субсидия ажратилади;

•    бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ҳамда таркибида сунъий тола 80 фоиздан юқори бўлган ип-калава ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилувчи корхоналарга бошланғич 15 фоиз тўловни тўлаш учун хорижий валютада 7 йил муддатгача 3 йиллик имтиёзли давр билан кредит ажратилади;

•    бўялган мато, бўялган газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарга хорижий валютада 1 йил муддатгача 9 ойгача имтиёзли давр билан 3 миллион АҚШ долларигача экспортолди молиялаштириш учун кредит ажратилади;

•    бўялган мато, бўялган газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини, шу жумладан комиссионер (ишончли вакил) орқали реализация қилишдан тушган умумий тушумида ушбу маҳсулотларнинг камида 80 фоизини экспорт қилган корхоналарга:

•    ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлаш;

•    маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда 3 йил муддатгача юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи тўловини кечиктириш ҳуқуқи берилади. Бунда, солиқни кечиктириш муддати тугаганидан сўнг солиқ қарзи ва ҳисобланган фоизлар кечиктириш муддатига тенг муддат мобайнида бўлиб-бўлиб тўланади.

•    2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январгача қуйидаги манбалардан келиб тушадиган маблағлар Жамғармага йўналтирилади:

  • пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 25 фоизи ва трикотаж мато экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 100 фоизи;
  • пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 70 фоизи.

Фармонга кўра, экспорт қилувчиларнинг экспортолди молиялаштириш учун олинган кредитлари бўйича Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация ва кафиллик бериш муддатлари 2024 йил 1 январгача узайтирилди ҳамда ушбу тартиб барча экспортчи корхоналарга татбиқ этилади.

2022 йил 1 июлгача пахта толасини мажбурий автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизими ишга туширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

тўқимачилик

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг