Яна бир Президент коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинаси билан эмланди
Олам
−
02 Апрель 2021
3413Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер AstraZeneca компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати томонидан хабар берилган.
Қайд этилишича, Президент Бундесвер шифохонасида вакцина билан эмланган.
"Мен Германияда тасдиқланган вакциналарга ишонаман. Бугун мен биринчи AstraZeneca вакцинасини қабул қилдим. Вакцинация пандемияни тугатиш йўлидаги ҳал қилувчи қадамдир", деган 65 ёшли Штайнмайер.
Шу билан бирга, у фуқароларни имкониятдан фойдаланишга ва эмланишга чақирган.
Маълумот ўрнида, Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин, Грузия Президенти Саломе Зурабишвили ҳам коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинаси билан эмланганди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь