Грузия Президенти тақиқланаётган вакцина билан эмланди

Олам

image

Бугун, 18 март куни Грузия Президенти Саломе Зурабишвили коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинаси билан эмланди. Бу ҳақда давлат раҳбари маъмуриятига асосланиб хабар берилган.

Хабарларга кўра, Грузия раҳбари ўзининг туғилган кунида коронавирусга қарши эмланган. 

"Агар биз коронавирус пандемияси келтириб чиқарган иқтисодий вазиятдан чиқишни истасак, ушбу имкониятдан фойдаланишимиз керак. Барчага соғлик тилайман, бу қийинчилик билан кураша олишимизга аминман", деган Зурабишвили эмланганидан сўнг. 

Маълумот ўрнида, 15 март куни Грузияда AstraZeneca компаниясининг вакцинаси билан COVID-19 га қарши эмлаш бошланди. 

Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу мамлакатда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ 276 436 ҳолат аниқланган, 269 384 киши соғайган ва 3 674 киши вафот этган. 

Маълумот ўрнида, кўплаб Европа мамлакатлари AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни тўлиқ ёки қисман тўхтатганини эълон қилган. Швеция, Германия, Франция, Италия, Испания, Словения, Португалия, Кипр, Нидерландия, Австрия, Дания, Эстония, Латвия, Литва, Болгария, Ирландия, Люксембург, Норвегия ва Исландия ҳам шулар жумласидандир. 

Европадан ташқарида вакцинадан фойдаланиш Индонезия, Конго Демократик Республикаси, Таиланд ва Жанубий Африкада тўхтатилган. 

Ушбу вакцина билан оммавий эмлашлар бошлангандан сўнг, эмланганлар орасида шифохонага ётқизилганлар ва ўлим ҳолатлари қайд этилган. 

Ўлим ҳолатларини ўрганган шифокорлар ушбу вакцина билан эмланганларда қон қуйқалари ҳосил бўлганини аниқлаган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга ҳам 660 минг доза COVID-19 га қарши AstraZeneca вакцинаси олиб келинган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Грузия вакцина

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг