Яна бир давлатда коронавируснинг янги штамми аниқланди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Чехияда коронавируснинг янги тури аниқланди. Бу ҳақда Чехия телевидениеси хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, янги штамм Брно шаҳридаги коронавирус инфекциясини текширадиган Elisabeth Pharmacon лабораторияси ходимлари томонидан аниқланган. 

Шифокорларнинг фикрига кўра, илгари қайд қилинмаган мутация коронавируснинг Британия ёки Жанубий Африкадаги штаммларига қараганда хавфли. 

"Ушбу мутация бўйича тадқиқотлар давом этмоқда", деган мутахассислар. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Чехияда коронавирус билан боғлиқ 1 515 029 та ҳолат аниқланган. Шунингдек, 1 315 571 нафар бемор соғайган ва 25 874 киши вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Чехия коронавирус

Баҳолаганлар

182

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг