Яна бир давлатда коронавирус сабаб масжидлар ёпилади
Олам
−
13 Март 2020
9988Сингапур коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида барча масжидларни камида беш кунга ёпиб қўяди. Бу ҳақда кеча, 12 март куни Сингапур Диний кенгаши маълум қилди.
Диний кенгаш масжидларни ёпиш ҳақидаги қарор бугун, 13 март куни кучга киришинимаълум қилган. Бир кун аввал Малайзияда бўлиб ўтган диний конференция уч малайзияликни коронавирус юқтириб олгани бунга сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Сингапур Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, мамлакатда кеча, 12 март куни янги коронавирус билан боғлиқ уч ҳолат аниқланди. Айтилишича,аниқланган ҳолатларнинг иккитаси диний конференцияда иштирок этган одамлар билан боғлиқ.
Ҳозиргача Сингапурда янги вирус билан боғлиқ 187 та ҳолат аниқланган. Беморларнинг фақат 12 нафари оғир аҳволда. 96 нафари эса бу касалликдан шифо топган.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 135 805 нафарга етган. Бу касаллик туфайли 4 990 киши вафот этган. Беморлардан 5 759 нафари ёки 10 фоизининг аҳволи оғир. Шу кунгача касалликни юқтирганларнинг 70 427 нафари бу вирусдан фориғ бўлган.
LiveБарчаси