Яна бир давлат Россиядаги сайлов натижаларини тан олмаслигини эълон қилди

Олам

image

Япония Токио Украинаники деб ҳисоблаган ҳудудларда Россия президенти сайлови натижаларини тан олмайди. Бу ҳақда Япония Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Ёсимаса Хаяси маълум қилди. 

“Россияда бўлиб ўтаётган сайловларга изоҳ беришдан тийилмоқчиман”, дейди у.

Унинг қайд этишича, расмий Токио айрим ҳудудларнинг Россия таркибига қўшилишини Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузиш деб баҳолайди. У ҳудудлар номига аниқлик киритмаган. 

Хаясининг сўзларига кўра, “худди шу сабабга кўра” Япония бу ҳудудларда овоз беришни тан олмайди. Унинг қўшимча қилишича, бу позиция февраль ойида G7 етакчиларининг қўшма баёнотида билдирилган. 

Япония Вазирлар Маҳкамаси Бош котиби, шунингдек, Токионинг Украинадаги вазият бўйича позициясини такрорлаб, Токионинг Киевга ёрдам кўрсатишни давом эттириш ва Москвага қарши санкцияларни сақлаб қолиш ниятини эълон қилди.

Маълумот учун, Россияда президентлик сайловлари 15-17 март кунлари бўлиб ўтади. Улар биринчи марта уч кун давомида ўтказилмоқда ва масофавий электрон овоз бериш тизимидан фойдаланилмоқда, бу эса мамлакат ҳудудларининг қарийб учдан бирида мавжуд. Давлат раҳбари лавозимига тўрт нафар номзод: Владимир Путин, Владислав Даванков, Леонид Слуцкий ва Николай Харитонов даъвогарлик қилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Давлат департаменти ҳам Россияда ўтаётган сайловга муносабат билдириб, босиб олинган Украина ҳудудларида ўтказилаётган сайлов натижаларини тан олмаслигини қайд этди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия президенти сайлови

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг