Яна бир давлат Алишер Усмоновнинг активларини музлатмоқчи
Олам
−
14 Апрель 2023
8480Италия суди миллиардер Алишер Усмоновнинг 80 миллион евродан ортиқ миқдордаги активларини музлатиш ҳақидаги қарорни Европа судига тақдим этди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Ғарбнинг бадавлат россияликларга қарши чоралари доирасида Италия полицияси Сардиния оролидаги пўлат ва телекоммуникация магнати Алишер Усмоновга тегишли виллани, шунингдек, кўчмас мулк ва ҳашаматли автомобилларга эга бўлган яна олтита фирмани қўлга олди.
Иш бўйича асосий айбланувчилар – “Sardegna Servizi”, “Delemar”, “Punta Capaccia” ва “Machina” Рим маъмурий судига мурожаат қилиб, фирмалар Усмонов томонидан очилгани, аммо айни пайтда миллиардер томонидан эмас, балки “Pauillac Property Ltd” томонидан назорат қилинаётганини билдирган.
Уларнинг таъкидлашича, Усмонов ҳибсга олинган активларни назорат қилиш ва бошқариш имкониятига эга эмас. Унга кўра, Рим суди Европа қоидаларига бўйсуниб, энди жиноятчи бўлмаган шахсга нисбатан музлатиш қўлланилиши мумкин ёки мумкин эмаслигини текшириш учун Люксембург судига ҳужжатларни тақдим этади.
Европа Иттифоқи трибуналининг жавобини кутиб, италиялик судьялар ишни кўриб чиқишни тўхтатишга қарор қилган. Апелляция берган компанияларнинг адвокатлари қарорга изоҳ бермаган.
Ўтган йилдан бери Италия мамлакатга дам олиш учун мунтазам борадиган ва кўплаб нуфузли жойларда мулк сотиб оладиган бадавлат россияликлардан 2 миллиард евродан ортиқ кўчмас мулк, виллалар ва яхталарни мусодара қилган.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия ҳукумати тадбиркор Алишер Усмоновга алоқадор Россиянинг “USM Holdings Limited” компаниясини қора рўйхатга киритган эди. Шунингдек, АҚШ ҳам Алишер Усмоновга санкция эълон қилган эди. АҚШ “қора рўйҳат”ига Усмоновга алоқадор бўлган Ўзбекистондаги “Оҳангарон цемент” акциядорлик жамияти ҳам киритилганди.
LiveБарчаси