Яна 287 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
31 Июль 2020 12042 1 дақиқа
2020 йил 31 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 23 558 (+287) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 111 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 112 нафари Тошкент вилоятида, 22 нафари Сирдарё вилоятида, 17 нафари Қашқадарё вилоятида, 15 нафари Наманган вилоятида ҳамда 10 нафар Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 13 680 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (58 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 9 741 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 436 нафари оғир, 181 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025