Яна 257 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
02 Август 2020
111912020 йил 2 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 25 040 (+257) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 103 нафари Самарқанд вилояти, 99 нафари Тошкент шаҳрида, 18 нафари Сирдарё вилоятида, 14 нафари Қашқадарё вилоятида, 9 нафари Навоий вилоятида, 5 нафари Наманган вилоятида, яна 5 нафари Фарғона вилоятида ҳамда 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 15 299 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (61 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 9 592 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 592 нафари оғир, 185 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси