Яна 16 нафар ўзбекистонликда коронавирус аниқланди

Жамият

image

Ўзбекистонда яна 16 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. 

2020 йил 14 май соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2636 нафарни ташкил қилмоқда.

16 нафар янги касалланиш ҳолатининг 6 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 10 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланди. Хориждан келиб, касалланиш қайд этилган фуқароларнинг 5 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлса, 1 нафари эса Қозоғистондан келган. 

Ҳозирда коронавирусдан даволанаётган 489 нафар бемордан 11 нафари оғир аҳволда. Шифокорлар томонидан барча беморларга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача беморларнинг 2136 нафари соғайган ва 11 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

144

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made
Российаликлар пранкчилар Ризо Паҳлавийни масхара қилди Российалик қизиқчилар – Вован ва Лехус Ризо о‘зларини Германийа канслери маслаҳатчилари сифатида танищтириб, у билан бог‘ланган. Улардан бири о‘зини “Адолф” деб танищтирган ва ҳатто камера қарщисида Адолф Гитлерга о‘хщащ қийофада намойон бо‘лган. Вазийат мутлақо кулгили ва щубҳали бо‘лищига қарамай, Ерон собиқ валиаҳд щаҳзодаси Ризо Паҳлавий ҳеч қандай иккиланищ ко‘рсатмаган. Сохта маслаҳатчи Германийа Еронга қарщи ҳарбий ҳужумга қо‘щилищга таййорлигини да’во қилган. Паҳлавий еса бу г‘ойани мамнунийат билан кутиб олган. “Нафақат исроилликлар ва америкаликлар, балки ко‘проқ давлатлар бу кампанийага қо‘щилищи керак. Германийа щундай қат’ий позитсийани егаллаганидан хурсандман”, деган у. Сҳунингдек, у Ерон ҳукумати аг‘дарилган тақдирда о‘з ролини қандай ко‘рищини ҳам очиқчасига айтган. “Режим қулащи билан биз ҳаракатга кирищищга ва ҳокимийат бо‘щлиг‘ини то‘лдирищга таййормиз”, дейа қо‘щимча қилган Паҳлавий.

02:51