Яна 139 нафар ўзбекистонлик коронавирусга чалинди
Жамият
−
09 Сентябрь 2020 7776 1 дақиқа
Бугун, 9 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 139 нафарга ошиб, 44 557 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларинин:
• 91 нафари Тошкент шаҳрида;
• 12 нафари Самарқанд вилоятида;
• 11 нафари Андижон вилоятида;
• 9 нафари Наманган вилоятида;
• 6 нафари Фарғона вилоятида;
• 6 нафари Хоразм вилоятида;
• 4 нафари Тошкент вилоятида аниқланган.
Шу билан бирга, Мирзо Улуғбек туманида яшаган 83 ёшли М.М. (аёл) ҳамда Янгийўл туманида яшаган 56 ёшли Э.Д. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 41 898 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 2 297 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 402 нафари оғир, 226 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь