Яман қирғоқларида кема яна ҳужумга учради
Олам
−
19 Февраль 2024 5295 1 дақиқа
Яманнинг жануби-ғарбий соҳилларида яна кемага ҳужум қайд этилди. Бугун, 19 февралга ўтар кечаси Моча порт шаҳридан 35 денгиз мили жанубда кемага ҳужум бўлди. Бу ҳақда Бирлашган Қироллик денгиз савдоси операциялари (UKMTO) маркази маълум қилди.
"Капитан кема яқинида портлаш содир бўлгани ва зарар етказилгани ҳақида хабар берди. Капитан барча экипаж аъзолари хавфсиз эканини маълум қилди", дейилади UKMTO хабарида.
Марказ кеманинг номи ва турини очиқламади.
Кейинроқ департамент аниқлик киритишича, экипаж кемани тарк этган. Кемаларга эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиш ва ҳар қандай шубҳали фаолият ҳақида хабар бериш тавсия этилган.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь