Ямаль мундиалнинг илк ўйинини ўтказиб юборади – ОАВ
Спорт
−
19 Май 840 1 дақиқа
“Барcелона” футболчиси Ламин Ямаль олган жароҳати сабаб Испания терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги илк ўйинини ўтказиб юборади. Бу ҳақда “The Athletic” хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, 18 ёшли вингер жорий йилнинг 15 июнь куни Кабо-Вердега қарши учрашувда майдонга туша олмайди. Унинг 21 июнь куни Саудия Арабистонига қарши гуруҳ босқичининг иккинчи ўйинида иштирок этиши кутилмоқда.
Ламин Ямаль жорий йилнинг 22 апрель куни Испания Ла Лигасининг 33-туридан ўрин олган “Сельта”га қарши баҳсда жароҳат олган эди. Кейинроқ унда сон мушаклари шикастлангани аниқланиб, футболчи клуб мавсумининг қолган қисмини ўтказиб юбориши маълум қилинган.
Ушбу мавсумда Ямаль “Барcелона” сафида барча мусобақаларда 45 та учрашувда майдонга тушиб, 24 та гол урди.
Маълумот учун, Испания Жаҳон чемпионатида “Ҳ” гуруҳ босқичида Кабо-Верде, Саудия Арабистони ва Уругвайга қарши баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” ярим ҳимоячиси Фермин Лопес олган жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши маълум қилинганди.

Live
БарчасиПутин Хитойга етиб борди
19 Май