Яккасарой ҳокимлиги ҳуқуқшуноси мактаб бассейнида вафот этди
3-саҳифа
−
26 Апрель
9533Тошкент шаҳридаги Яккасарой тумани ҳокимлиги ҳуқуқшуноси туманда жойлашган мактабдаги бассейнда чўмилаётганида аҳволи ёмонлашиб, вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Воқеа жорий йилнинг 18 апрель куни соат 15:30 лар атрофида содир бўлган. Оқибатда 54 ёшли туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси вафот этган.
Билдирилишича, марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган. Прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда мазкур ҳолат сабабли Яккасарой тумани ҳокимининг бир неча ўринбосари ишдан олингани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида туман ҳокимлиги билан боғланишга уринди. Аммо ҳокимликдан саволларга жавоб олишнинг имкони бўлмади.
LiveБарчаси