Яқин орада Ўзбекистонда кучли зилзила хавфи борми?

Жамият

Қўшни мамлакатларда кетма-кет содир бўлган зилзиладан сўнг ўзбекистонликлар ваҳимага тушиб қолди. Ҳар куни тармоқлар орқали тарқаладиган норасмий хабарлар бу хавотирларни янада кучайтирмоқда. QALAMPIR.UZ “Яқин кунларда Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлиши мумкинми?” деган савол билан мутахассисга юзланди. 

“Яқин кунларда Ўзбекистонда кучли зилзила келтириб чиқариши мумкин бўлган аномал ўзгаришлар кузатилмаяпти. Бу бизни тинчлантиради. Ҳозир ҳеч қандай саросимага берилиш керак эмас. Барча зилзилалар прогноз қилинади. Лекин прогноз эълон қилинмайди. Бир кунда миллиондан ортиқ зилзилалар содир бўлади. Биз зилзилани мукаммал ўрганганмиз. Шунга қарамай инсоннинг ожиз нуқтаси бор, у ҳам бўлса, зилзиланинг аниқ вақтини, соатини ҳеч қайси давлат олдиндан айтолмайди. Сейсмопрогностик кузатувлар амалга оширилади. Ҳудуд ўрганилиб, шимол, шарқ қайси майдон бўлишидан қатъий назар. Кучли ёки кучсиз зилзила содир бўлиш эҳтимоли борлиги айтилади. Аммо жойи ёки вақтини айтиш учун инсоният ожизлик қилади”, дейди Самандар Ҳикматуллаев. 

ФВВ расмийсига кўра, сейсмологлар 1984 йилдаги Газли, 2002 йилдаги Қамаши зилзиласи прогноз қилинган ва талафотлар кузатилмаган. Агар зилзиланинг аниқ жой ва вақтда содир бўлиш эҳтимоллик даражаси юқори бўлса, албатта, огоҳлантирилади. Қолаверса, ўзбекистон сейсмик фаол ҳудудда жойлашган.

Ҳудудимиз сейсмик фаол ҳудуд. Айниқса, тоғли ҳудудлар жуда фаол. Ҳудудимизда зилзила содир бўлиш эҳтимоли йўқ эмас. Умуман олганда ер шарида зилзила содир бўлмайдиган ҳудуднинг ўзи йўқ. Аниқ вақти соатини айтишга инсон ожизлик қилади. 

Республика харитасида ҳам Қорақалпоғистон ҳудудидан шарқий ҳудудларга қараб борилганда мамлакат 5 баллдан 9 баллгача зилзила кузатилиши мумкин бўлган зонада жойлашган. Тоғли ҳудудларда кучлироқ, текисликларда кучсизроқ зилзила кузатилиши мумкин. Халқимиз зилзиланинг аччиқ оқибатларини бир неча бор бошдан ўтказган. Умуман олганда зилзилага доим тайёр туриш керак”, дейди Самандар Ҳикматуллаев.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари ўринбосари Самандар Ҳикматуллаев билан тўлиқ интервьюни QALAMPIR.UZ'нинг YouTube саҳифасида томоша қилинг.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг