Ядро урушида ғолиб бўлмайди – Хитой  

Олам

image

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Нинг бугун, 1 март куни бўлиб ўтган брифингда барча томонларни вазминликка чақириб, ядровий урушда ғолиб бўлмаслигини эслатди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

Қайд этилишича, аввалроқ Россия Президенти Федерал Мажлисга мурожаатида Ғарбнинг ташқи сиёсатдаги хавфли ҳаракатлари ва баёнотлари ядро қуролидан фойдаланиш ва цивилизацияни йўқ қилиш билан таҳдид солаётганини айтган.

“2022 йилнинг январь ойида бешта катта давлат раҳбарлари ядро урушида ғалаба қозониб бўлмаслигини айтиб, қўшма баёнот эълон қилган”, деган дипломат Россия раҳбарининг баёнотини изоҳлаб.

Маонинг таъкидлашича, ядро қуролига эга барча давлатлар умумий хавфсизлик концепциясига риоя қилиши ва глобал стратегик мувозанат ва барқарорликни сақлашлари лозим. Шу билан бирга, ҳозирги вазиятда барча томонлар вазиятни юмшатиш учун биргаликда ҳаракат қилиши керак.

“Биз барчани вазминликни сақлашга, мулоқот орқали самарали ва барқарор Европа хавфсизлик архитектурасини қуришга чақирамиз”, дея қўшимча қилган Мао Нинг.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Хитой Ядро уруши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг