ЙҲХББ ҳайдовчиларга мурожаат билан чиқди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси мамлакатда об-ҳаво шароити ўзгариши муносабати билан ҳайдовчиларга огоҳлантириш билан чиқди.

“Республикамиз ҳудудида об-ҳаво шароитининг ўзгариши, айрим ҳудудларда қор ёғиши ва автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлиши, қалин туман тушиши сабабли автомобиль йўлларида ҳаракат қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқариши, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида айниқса довон йўлларида ҳаракатланишда мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини, техник носоз транспорт воситаларидан фойдаланмасликларини, зарурат бўлмаганда тунги вақтларда ҳаракатланмасликни сўрайди”, дейилади хабарда.

Бошқарма пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишларини, катталардан йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олишларини сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Гидрометеорология хизмати маркази дам олиш кунлари мамлакатга Россиядан совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келишини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙҲХББ

Баҳолаганлар

346

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг