“Штраф”лар базаси нега йўқолиб қолди? ЙҲХББ тилга кирди
Жамият
−
16 Ноябрь 2021
16786Ижтимоий тармоқларда йўл қоидасини бузган ҳайдовчилар ва жарималар сақланувчи электрон база хакерлик ҳужуми натижасида ўчиб кетгани ҳақида аудиолар тарқалганди. Унда жарималар базаси ўчиб кетгани учун кўчаларда рейд тадбирларини ўтказиш кўпайгани айтилган.
Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ тарқалган аудиохабарлар юзасидан расмий маълумот берди.Унга кўра, маълумотлар базасига хеч қандай ҳужум бўлмаган ва барча маълумотлар мавжуд.
“Маъмурий амалиёт бўлими ва марказий компьютерлаштирилган бошқарув ва алоқа хизматининг базалари интеграция қилинаётганлиги сабабли айрим носозликлар юзага келмоқда. Фуқаролардан ушбу ҳолатни тўғри тушунишларини сўраймиз.
Айрим норасмий саҳифа эгаларидан шу каби ҳолатларга ойдинлик киритмасдан ўз саҳифаларида асоссиз изоҳламасликларини сўраймиз”, дейилади бошқарма хабарида.
Айни ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов ҳам муносабат билдириб, ижтимоий тармоқлардаги хабарларни рад этиб, маълумотлар бир ерда сақланмаслигини маълум қилганди.
LiveБарчаси