ЙҲХБ жарима маълумотлар базаси киберҳужумга учраб, ўчиб кетдими? ИИВ изоҳ берди
Жамият
−
16 Ноябрь 2021
15939Ижтимоий тармоқларда йўл қоидасини бузган ҳайдовчилар ва жарималар сақланувчи электрон база хакерлик ҳужуми натижасида ўчиб кетгани ҳақида аудиолар тарқалмоқда. Унда жарималар базаси ўчиб кетгани учун кўчаларда рейд тадбирларини ўтказиш кўпайгани айтилган.
Мазкур аудиохабарлар юзасидан изоҳ олиш учун Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов билан боғландик. У ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.
“Мутлақо бўлмаган гап. Бугунги технологик замонда бунинг имкони йўқ. Электрон база бир эмас, бир нечта нусхада, турли серверларда сақланади”, деди Шоҳруҳ Ғиёсов.
Вазирлик вакили баъзи блогерлар ва ижтимоий тармоқларнинг фаоллари Ўзбекистон Республикаси “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги ва “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунларни бузиб, турли текширилмаган, нохолис ва умуман ёлғон маълумотларни тарқатишни давом этаётганини таъкидлади.
LiveБарчаси