ЙҲХББ ҳайдовчиларга мурожаат билан чиқди
Жамият
−
15 Ноябрь 2021 14241 1 дақиқа
Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгариб, ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши ҳолатлари кузатилмоқда. Ҳозир Қамчиқ довонида қор ёғмоқда. Шу муносабат билан Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХББ) ҳайдовчиларга мурожаат қилди.
Бошқарма ҳайдовчилардан бундай об-ҳаво шароитида қуйидагиларни сўраб қолган:
• техник носозликлар, айниқса, руль бошқаруви ва тормоз тизимида носозликлари бўлган транспорт воситаларидан фойдаланмаслик;
• иситиш тизими носоз бўлган, автотранспорт ойналари терлаб сунъий пардани ҳосил қилиб, кўринишни чеклайдиган транспорт воситаларидан фойдаланмаслик;
• оралиқ масофани хавфсизлик даражасида ушлаш;
• белгиланган тезлик талабларига аниқ риоя қилиш;
• машинани маст ҳолда бошқармаслик.
Аввалроқ жорий йилнинг 16 ноябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 17-18 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди (Москва вилояти) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келиши ҳақида хабар берган эдик.
Live
БарчасиЯман пойтахти Сана кўчаларига Эрон билан бирдамлик билдириш учун бир миллиондан ортиқ киши чиқди.
15:38
Эроннинг МАГАТЭ даги элчиси АҚШ ва Исроил Натанз ядровий иншоотларини нишонга олганини айтмоқда
15:09