WBC’нинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ўзбек боксчиларидан кимлар юқорилади?
Спорт
−
21 Июль 2023
6208Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) июль ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Ундан 11 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган. Жумладан, супер енгил вазн тоифасида Мужибилло Турсунов илк бор ташкилот рейтингига киритилди ва 39-ўринни банд этди.
Шунингдек, супер оғир вазнли боксчи Баҳодир Жалолов ўтган ойдагидан бир поғона юқорилаб, 16-ўринга чиқди. Минимал вазн тоифасидаги Ҳасанбой Дўсматов ўтган ойга қараганда 1 поғона кўтарилиб, 7-ўринда қайд этилган.
Ярим ўрта вазн тоифасидаги Шаҳрам Ғиёсов 4 поғона юқорилаб, 16-ўриндан жой олган бўлса, Жаҳонгир Расулов эса 2 поғона юқорилаб, 29-ўринга жойлашди.
Супер ўрта вазн тоифасидаги боксчи Бектемир Мелиқўзиев ўзгаришсиз 19-ўринда қолган бўлса, супер ярим ўрта вазнли Исроил Мадримов ўтган ойга нисбатан бир поғона пастлаб, 6-ўринга тушди.
Биринчи ярим енгил вазн тоифасидаги Муроджон Аҳмадалиев ҳам ўзгаришсиз 4-ўринда қолди.
Супер енгил вазнда Шоҳжаҳон Эргашев 15-ўринда, Ботир Аҳмедов эса 1 поғона пастлаб, 31-ўринни эгаллаган. Ярим енгил вазн тоифасидаги Отабек Холматов эса 10-ўринда кўрсатилган.
LiveБарчаси