Владимир Норов Германия Ташқи ишлар вазири Бербок билан учрашди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов 2022-йил 1-ноябр куни Германия Федератив Республикаси Федерал ташқи ишлар вазири Анналена Бербок билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Германия кун тартибининг ҳамда кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

Шунингдек, Германия томонига Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий жиҳатлари ва эришилган натижалари тўғрисида маълумот берилган.

Олий ва юқори даражадаги сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш, ташриф ва тажриба алмашиш амалиётини давом эттириш, турли йўналишларда қўшма тадбирлар ташкил этишдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланган.

Ҳар икки давлат Ташқи ишлар вазирлари инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги ҳақида якдил бўлган. Шу нуқтайи назардан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва Германия Инсон ҳуқуқлари институти ўртасида мулоқот ўрнатиш зарурлиги қайд этилган. В.Норов германиялик экспертларни жорий йилнинг 5-6 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бўйича глобал форумга таклиф қилган.

Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Ўзбекистонинг Орол денгизи фожеаси оқибатларини бартараф қилишдаги ҳаракатларини юқори баҳолаган. Шунингдек, томонлар Афғонистондаги мавжуд вазият юзасидан фикр алмашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Норов Анналена Бербок

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг