“Викинглар” Бразилияни мундиалдан чиқариб юборди
Спорт
−
03:11 13462 1 дақиқа
Бугун, 6 июль куни Норвегия миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичида Бразилияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Натижада “викинглар” тарихда илк бор мундиаль чорак финалига йўл олди.
Учрашув АҚШнинг Нью-Жерси штати, Ист-Ратерфорд шаҳрида бўлиб ўтди. Норвегия сафидаги ҳар икки голга Эрлинг Ҳоланд муаллифлик қилди. У 79 ва 90-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол этди. Бразилиянинг ягона голини эса Неймар 90+10-дақиқада пенальтидан киритди. Шунингдек, учрашувнинг 14-дақиқасида бразилиялик Бруно Гимарайнш пенальтидан фойдалана олмади.
шу тариқа, Норвегия миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк бор чорак финал иштирокчисига айланди. Жамоа мундиалда тўртинчи марта иштирок этмоқда. Аввалроқ, норвегияликлар 1994 йилги мусобақада гуруҳ босқичидан чиқа олмаган, 1938 ва 1998 йилги чемпионатларда эса 1/8 финалгача етиб борган эди.
Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтмоқда. Мусобақа жорий йилнинг 19 июль куни якунланади.
Live
Барчаси10:42