Стикерлар бекор қилинади. Автомобилдан фойдаланиш эркин бўлади
Жамият
−
05 Май 2020
18068Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши ўтказгани ва унда коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида мамлакатда амалга оширилаётган ишларга яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда карантин қоидалари юмшатилади. Хусусан қуйидагиларга рухсат берилади:
• Ўтган икки ҳафта мобайнида республика ҳудудларида 59 мингта ишлаб чиқариш корхоналари қайтадан ишга туширилди.
• Тошкент шаҳрида 16 мингдан зиёд, Қорақалпоғистон Республикасида 857 та корхона ўз фаолиятини тиклади.
• Эпидемиологик вазият яхши бўлган ҳудудларда ноозиқ-овқат дўконлари, тиббий диагностика, такси хизмати, уй таъмирлаш, тикувчилик, маиший техника ва пойабзал тузатиш, сартарошхоналар фаолияти бўйича кучайтирилган санитария талабларини белгилаган ҳолда, иш бошлаши учун рухсат берилади.
• Стикерлар бекор қилинади ва шахсий автомобиллардан фойдаланишга рухсат берилади.
• Вазият ёмонлашса, карантин чораларини қайта тикланади.
"Эпидемиологик вазият ижобий томонга ўзгарганидан фойдаланиб, биз иқтисодиётимизда карантин режимини аста-секин юмшатмасак бўлмайди. Чунки бу тартиб иқтисодиётимиз ривожига ва аҳолимиз ҳаётига жуда катта салбий таъсир қилмоқда", дея таъкидлади давлат раҳбари.
Эндиликда чекловларни олиш муддати ва тартиби бўйича Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг тегишли қарори қабул қилиниши керак бўлади.
LiveБарчаси