Видео: Тошкентда машина ўғрилиги устида қўлга тушганлар “самосуд” қилинди
Жамият
−
02 Июль 2019 12403 1 дақиқа
Ўзбекистонда сўнгги йилларда одамлар турли вазиятлардаги ўзлари айбдор деб ҳисоблаган одамни “самосуд” қилиши тез-тез учраб турибди. “Самосуд” ҳолати тасвирланган видеолар эса ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалади.
Навбатдаги “самосуд” Тошкентдаги Қўйлиқ бозорида юз берди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода одамлар ўғрилик устида қўлга тушган эркакларни калтаклаётгани тасвирланган.
Маълумотларга кўра, ўғрилар машинани очаётган пайти қўлга тушган. Халқ ўғриларни жиноят жойида ушлаб уларни дўппослаган.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилмади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь