ОАВ: АҚШ Хитойга қарши кенг қамровли санкция ишлаб чиқмоқда
Олам
−
01 Май 2020
7173Америка Қўшма Штатлари коронавирус тарқалишининг ҳақиқий даражасини яширишга қасддан қилинган уринишлари учун Хитойга қарши санкцияларни ўз ичига олган кенг қамровли жазо пакетини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда CNN бир нечта манбаларга таяниб хабар бермоқда.
“Трамп маъмурияти коронавирус пандемияси туфайли Хитойни бир вақтнинг ўзида бир неча жабҳаларда жазолаш учун узоқ муддатли режа устида ишламоқда”, дейилади хабарда.
Президент Дональд Трампнинг ўзи бир неча бор Пекинни қабул қилинмаган хатолар ва COVID-19 эпидемиясининг тарқалишини яширишга уринишда айблади. Аммо бу сафар АҚШнинг ҳаракатлари “Трампнинг кампания стратегиясидан яхшироқ”, дейди манбалар.
Шу билан бирга, расмийларнинг сўзларига кўра, Вашингтон “санкциялар АҚШ қарзларини бекор қилиш ва янги савдо сиёсатини ишлаб чиқиш” каби кўплаб воситаларни жорий этишни кўриб чиқмоқда.
“Буни қандай қилиш ҳақида эҳтиёт бўлишимиз керак. Аммо биз хитойликларга уларнинг хатти-ҳаракатлари мутлақо жазога лойиқ эканлигини кўрсатадиган йўл топамиз”, деган расмий манба.
Маълумотларга кўра, айни пайтда Хитойнинг АҚШ олдидаги қарзи 1 трлн долларни ташкил этмоқда.
LiveБарчаси