Трампда коронавирусни сунъий равишда яратилиши ҳақида далил бор
Олам
−
01 Май 2020
13603АҚШ Президенти Дональд Трамп, Хитойнинг Ухань шаҳридаги лаборатория коронавируснинг манбайи бўлганлиги ҳақида гапиришга имкон берадиган маълумотларга эга эканлигини айтди. Бу ҳақда бугун, 1 май куни “Reuters“ агентлиги хабар қилди.
“Ҳа, менда далиллар бор. Лекин сизга буни ошкор қила олмайман. Менда бундай ҳуқуқ йўқ“, дейди Трамп тафсилотларни айтишдан бош тортиб.
Шунингдек, Трамп Хитой коронавирусни тўхтатиши мумкинлигини, лекин у бундай қилмаганини айтиб отди. Унинг фикрича, Хитой ёки бу ишни қилолмаган, ёки бу ишни қилишни хоҳламаган.
“Вирус тўхтатилиши мумкин эди. Лекин у тезда Хитойдан ташқарига чиқди“, дейди Трамп Оқ уйдаги матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Давлат Департаментининг Разведка ва тадқиқотлар бюроси коронавирусининг сунъий равишда келиб чиқиши тўғрисида далиллар топа олмагани ҳақида баёнот берган эди.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус билан боғлиқ 1 095 304 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 155 737 нафари соғайган, 63 871 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 875 696 кишини ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси