Чемпион қайтмоқда, у Ҳабиб билан жанг қилиши мумкин
Спорт
−
01 Октябрь 2019
7014Енгил вазн тоифасида собиқ вақтинчалик UFC чемпиони Тони Фергюсон тез орада октагонга қайтишини маълум қилди.
"Сигнал келди, чемпион қайтмоқда! Қизиқарли хабарларни кутинг, биздан узоқлашманг. Мен яна ишдаман", деди “Эл Кукуй“.
Тони Фергюсон катта эҳтимол билан кейинги жангини Ҳабиб Нурмуҳамедовга қарши ўтказади.
Маълумот учун,Фергюсон 1984 йилда АҚШнинг Калифорния штатида туғилган. Мичиган штатидаги Мускегон шаҳрида ўсган. Фергюсоннинг фамилияси унинг америкалик ўгай отасидан мерос бўлиб ўтган. Фергюсоннинг отаси уни ёшлигида дўстлар орттириш ва янги муҳитига мослашиши учун уни спорт билан таништирган.
2019 йил май ойида Фергюсон UFC 238-да енгил вазн тоифасидаги асосий рақиб мақоми учун фахрий Дональд Серроне билан учрашиши ҳақида миш-мишлар тарқалди ва бу тез орада расман эълон қилинди. Биринчи раундда иккала жангчи ҳам яхши кўринишга эга бўлди, аммо иккинчи турда Фергюсон Дональднинг босими туфайли уни тўхтатди. Учинчи раунд бошланишидан олдин шифокорлар Серронинг кўзларига шикаст етказилгани сабабли жангни тўхтатди, Тони Фергюсон техник нокаут билан ютқазди.
Кейинчалик бу кураш "Кечанинг энг яхши жанги" деб тан олинди.