Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 6272 нафарга етди
Жамият
−
21 Июнь 2020
909721 июнь 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 56 нафарга ортиб, 6272 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 13 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 19 нафари Тошкент шаҳри (шундан 16 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида);
• 10 нафари Самарқанд вилоятида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида);
• 9 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида;
• 3 нафари Андижон вилоятида аҳоли орасида;
• 2 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида қайд этилган.
Бугун айни шу соатгача пойтахтдаги даволаш муассасаларида 66 нафар, Навоий вилоятида 9 нафар, Хоразм вилоятида 7 нафар, Самарқанд вилоятида 5 нафар, жами 87 нафар бемор соғайиб, мамлакатда ушбу касалликдан фориғ бўлганлар сони 4377 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 1876 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси