Илҳом Норқулов янги вазирликда биринчи ўринбосар этиб тайинланди
Жамият
−
27 Март 2020
11214Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Илҳом Норқулов Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан янги ташкил этилган Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига ўтказилди. Норқулов вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Илҳом Норқулов 2018 йилнинг апрелида Ўзбекистон Президенти фармони билан Марказий банк бошқаруви раисининг ўринбосари этиб, 2019 йил майида Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.
Норқулов Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Халқаро иқтисодий муносабатлар” факультетида таҳсил олган. Глазго университетида (Буюк Британия) “Иқтисодий ривожланиш” йўналиши бўйича магистратура мутахассислигини тамомлаган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь