Иқтисодиёт вазирлиги яна қайта ташкил қилинади. Энди у камбағалликка ҳам жавобгар бўлади
Жамият
−
26 Март 2020
9235Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
Йиғилишда янги иш ўринлари яратишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадини ошириш ва камбағалликни қисқартириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги сифатида қайта ташкил этилиши маълум қилиниб, унинг асосий вазифалари кўрсатиб ўтилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги камбағаллик бўйича илк бор давлат раҳбарининг ўзи парламентга мурожаатномаси вақтида айтиб ўтганди. Ўшанда Президент мамлакатда 4-5 млн одам камбағалликда яшашини айтиб ўтганди.
Маълумот учун, ҳозирги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги 2019 йилнинг 11 январида Президентнинг “Иқтисодий ривожланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Иқтисодиёт вазирлиги негизида ташкил этилганди.
LiveБарчаси