Президент камбағалликни камайтириш дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилди
Жамият
−
24 Январь 2020
6575Ўзбекистон 4-5 млн одам кам таъминланган. Бу турли ҳисоб-китобларга кўра, умумий аҳолининг 12-15 фоизига тенг. Бу масала ҳақида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарига мурожаати вақтида айтиб ўтди.
“Аҳоли фаровонлигини яхшилаш ва унинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш биз учун бош вазифалардан бири бўлиб қолади. Ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда аҳолининг аксарият қисми етарли даромад манбаига эга эмаслиги ҳеч кимга сир эмас. Энди буни яшириб юришга ҳаққимиз йўқ, очиқча айтишиз керак. Ҳар қандай мамлакатда бўлгани каби бизда ҳам кам таъминланган аҳоли қатлами мавжуд. Турли ҳисоб-китобларга кўра, улар тахминан аҳолининг 12-15 фоизини ташкил этади. Аниқ рақамларга тўхталсак, гап 4-5 млн аҳоли ҳақида кетяпти”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Президент барча вазир, ҳокимл ва депутатлар етарли даромадга эга бўлмаган қатламга алоҳида эътибор қаратмаса, кўп ўринларда кўзбўямачилик, баландпарвоз гаплар билан масалалар қолиб кетаётганини таъкилади.
“Баъзи одамлар ижтимоий нафақа ва ёрдам пулини тўлаш ёки улар миқдорини ошириш орқали ушбу муаммони ҳал қилиш мумкин деб ўйлайди. Бу бир томонлама ёндашув бўлиб, муаммони ечиш имконини бермайди”, деб айтиб ўтди.
Давлат раҳбари инсоннинг ички қуввати ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш ўринлари яратиш бўйича комплекс иқтисодий-ижтимоий сиёсатни амалга ошириш кераклигини таъкидлади. Президент шунинг учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Жаҳон банки ва бошқа халқаро ташкилотлар билан биргаликда биринчи марта камбағалчиликни камайтириш дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15